БОЁВУТ ТУМАНИ: Кузги ғаллани парваришлаш ҳамда ерни чигит экишга тайёрлаш ишлари сектор раҳбарларининг доимий назоратида

БОЁВУТ ТУМАНИ: Кузги ғаллани парваришлаш ҳамда ерни чигит экишга тайёрлаш ишлари сектор раҳбарларининг доимий назоратида

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Боёвут тумани ҳокими Д.Уралова, туман прокурори З.Усмонов, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг бошлиғи А.Хидировлар ҳудудларда кузги ғаллани занг касаллигидан сақлаш, бегона ўтларга қарши ишлов бериш, чигит экишга мўлжалланган ер майдонларида пуштага сув қўйиш каби жараёнлар билан боғлиқ агротехник тадбирлар билан танишди.

Айни кунларда далалардаги кузги ғалланинг парвариши учун қатор агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан Боёвут туманидаги 2020 йил ҳосили учун 14 400 гектар ер майдонига кузги ғалла экилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар ушбу ғалла 100 фоиз азотли ўғит билан озиқлантирилган бўлса, эндиликда занг касаллиги ҳамда бегона ўтларга қарши ишлов бериш ишлари қизғин давом этмоқда.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Сектор раҳбарлари мазкур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида, уюшқоқлик билан сифатли бажарилиши учун шарт-шароитлар яратиш, бор имкониятдан унумли фойдаланиш кераклиги борасида ҳудуд ва фермер хўжаликларининг раҳбарларига зарур тавсия ҳамда кўрсатмалар берди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Айни дамда эса занг касаллиги ҳамда бегона ўтларга қарши ишлов бериш учун 71 та ОВХ пуркагич техникалари жалб қилинган. Занг касаллиги ҳамда бегона ўтларга қарши ишлов берилган майдонлар пешма-пеш маҳаллий ўғит ёрдамида шарбат усули билан суғорилмоқда.

Бунинг учун ғалла екилган майдонларнинг ҳар бир гектарига ўртача 5 тоннадан маҳаллий ўғит жамғарилмоқда.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Шуни алоҳида айтиш керакки, ғалла майдонлари маҳаллий ўғитларни чиқариш учун вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ташаббуси билан 10 та махсус техникалар ажратилган.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Март ойи пахта учун мўлжалланган ер майдонларини чигит экишга тайёрлашда ҳам муҳим ой ҳисобланади. Чигит экилиши режалаштирилган 14500 гектар ер майдонининг 7100 гектар қисмига пушта олинган бўлиб, ҳозирга қадар 6800 гектари суғорилди. Бу каби агротехник тадбирларнинг самарадорлигини ошириш эса сектор раҳбарларининг олдида турган асосий вазифадир.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Сектор раҳбарлари томонидан маъсул раҳбарларга 7100 гектар пушта олинган ер майдонини суғориш ишларини 1 ҳафта муддатда якунлаш чораларини кўриш бўйича кўрсатма берган бўлса, 9900 гектар майдондаги кузги ғаллани занг касаллигига қарши суспензия қилиш ишларини якунлаш учун 10 кун муддат берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page