Бугун Боёвут тумани ҳокими амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва савдо расталарида аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати билан танишди.

Бугун Боёвут тумани ҳокими амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва савдо расталарида аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати билан танишди.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Бугун, Боёвут тумани ҳокими Д.Уралова, сектор раҳбарлари З.Усмонов, Х.Бекмуродов ҳамда Ў.Сарибоевлар билан туман ҳокимининг ўринбосарлари Н.Худойназаров, Ғ.Сулаймонқулов ва С.Маматовлар ҳамроҳлигида туманда амалга оширилаётган ободонлаштириш, шунингдек, бунёдкорлик ишларининг бориши, ундаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уни бартафар этиш мақсадида бу борадаги ишлар билан танишишди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Туманимизда бу борадаги ишлар бугун ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Боёвут шаҳарчасига кириб келишдаги йўлнинг икки четида яшил майдонлар барпо этилмоқда.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Шунингдек, маънавий эскирган ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган маҳаллаларга кириш белгилари учун жой ҳозирланмоқда.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Ундан ташқари Боёвут деҳқон бозорида қурилиш ишлари кетаётганлигига қарамай, бу ерда сотиладиган озиқ-овқат, мева-савзавотлар маҳсулотларини сотиш ҳамда сақлаш учун зарур санитария-гигиена нуқтаи назардан шарт-шароитлар яратиш борасида маъсул ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Айни вақтда долзарб бўлиб турган коронавирус касаллигининг тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётган бир вақтда бозордаги нар-навонинг сунъий равишда ошишини олдини олиш ҳам муҳим масалалардан биридир. Шу сабабли туман ҳокими Д.Уралова бозордаги асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи билан танишиб, сотувчилар билан мулоқот қилди.

Д.Уралова бу жараёнда тегишли мутасаддиларга айни вақтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг ҳолатини доимий ўрганиш янги-янги бунёдкорлик ғояларига замин бўлиб хизмат қилишини, қолаверса, ҳар қандай кичик муаммолар ва камчиликлар иш суъатига салбий таъсир кўрсатишини олди олинишини таъкидлади.

Туманда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари кунаро ишчи гуруҳи иштирокида ўрганиб чиқилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

Report Page