Ёшлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди

Ёшлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

14 март куни Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Президентимизнинг 2020 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими ўтказилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бошқа ташкилотлар вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва бўлажак аскарларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида ёшларда ҳарбий хизматга қизиқиш ортиб бораётгани, Ватан ҳимоячиси бўлиш юксак шарафга айлангани алоҳида таъкидланди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тадбирда бўлажак аскарларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, ёшларнинг келгуси ишларига улкан зафарлар тилаб, дуо қилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Маросимда бўлажак аскарларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Санъаткорлар ижросидаги Ватан, тинчлик ва ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page