Боёвут туманида "Ҳоким кубоги" мусобақаси...

Боёвут туманида "Ҳоким кубоги" мусобақаси...

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов / Telegram

Куни кеча, яъни якшанба куни Боёвут туманидаги ташкилот ва корхоналар ўртасида футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

20 дан ошиқ ташкилот ва корхоналарнинг футбол жамоалари иштирок этган мусобақа кескин, муросасиз кураш руҳида ўтди.

Унда Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол жамоаси 1-ўринни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг футбол жамоаси 2-ўринни ва туман тиббиёт бирлашмасининг футбол жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page