РАДДИЯ: “Янги Сирдарё” газетасининг 2021 йил 12 мартдаги 10-сонида  “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими бош мутахассиси Алибек Кенжаевнинг “Тўсиқлар бартараф этилди” сарлавҳаси билан берилган мақоладаги айрим важлар ҳақиқатга мос эмас

РАДДИЯ: “Янги Сирдарё” газетасининг 2021 йил 12 мартдаги 10-сонида  “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими бош мутахассиси Алибек Кенжаевнинг “Тўсиқлар бартараф этилди” сарлавҳаси билан берилган мақоладаги айрим важлар ҳақиқатга мос эмас

@Boyovutliklar
Фото: "Янги Сирдарё"/ Sirdaryo24/ файл PDF
Мақолада айтилишича, “жорий йилиниг 22 февраль кунида "Ўзэнергоинспекция" Сирдарё ҳудудий бўлимига Ўзбекистон Республикаси Президеити Халқ қабулхонаси орқали келиб тyшган мyрожаатга кўра, Боёвут тумани С.Айний номли маҳалла Ғолиблар кўчасида яшовчи Раъно Турсунхонова ёш тадбиркор сифатида фаолият юритиш мақсадида ҳудуддаги ёшларга иш яраттш учун ўз хонадонида дуккакли дон маҳсулотларини майдаловчи тегирмон қурган. Лекин уни электр тармоғига улашда бир қатор муамоларга дуч келган

Мазкур ҳолат "Ўзэнергоинспекция" Сирдарё ҳудудий бўлими ва Боёвут туман электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳамда ёш тадбиркор "Қўштепа сервис" оилавий корхона раҳбарининг ишончли вакили Рашидхон Солиев иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганилишлардан шу ҳолат маълум бўлдики, ҳақиқатан ҳам "Қўштепа сервис" оилавий корхона (ОК)си томонидан Боёвут туман электр таъминоти корхонасига ягона интерактик давлат хизматлари орқали мурожаат қилинган. Мижоз томонидан сўралган қувват 19,5 кВт бўлган. Ушбу сўралган қувватни ҳудуддаги мавжyд ТП№651/100 кВА трансформатор пунктига улаганда унинг кўтара олиш қобилияти ўрганилмасдан корхона бош мухандиси томонидан техник шарт берилган. Унга кўра истеъмолчига ўз ҳисобидан трансформатор пункти ўрнатилиши тўғрисида ортиқча талаблар қўйилган. Ваҳоланки, ушбу трансформатор пунктииннг юклама тавсифлари, мутахассислар томонидан ўлчов воситалари орқали ўлчаб таҳлил қилиб кўрилганда истеъмолчининг сўраган қувватини ҳам кўтара олиш қобилиятига эгалиги маълум бўлди.” (газетадан кўчирилди, таҳрирсиз)

Ҳақиқатдан ҳам "Қўштепа сервис" хусусий корхона раҳбари томонидан элекрт энергия тармоғига уланиш бўйича 2020 йил 19 ноябрь куни мурожаат келиб тушган. Мурожаатга асосан шу куннинг ўзида, яъни, 2020 йилнинг 19 ноябрь куни 173-сонли техник шарт берилган. Мурожаатчи корхона томонидан берилган техник шартдан қониқмаганлиги сабабли корхона раҳбари томонидан шахсан 2020 йилнинг 25 декабрь куни сектор раҳбари – туман ИИБ бошлиғи иштирокида жойига чиқиб ўрганилган.

Фото: Боёвут тумани электр таъминоти корхонаси

Маҳалладаги трансформатор пунктининг қувватига тўхталадиган бўлсак, трансформатор пунктининг қуввати 100 кВАни ташкил этса, унга 42 та маиший ва 2 та юридик истеъмолчилар уланган. Трансформатор пунктидаги юклама эса ҳаво ҳароратининг пасайиши ёки кўтарилиши, шунингдек, куннинг тиғиз вақтларида ўзгариб туради.

Мисол учун, "Ўзэнергоинспекция" Сирдарё ҳудудий бўлими ва Боёвут туман электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳамда ёш тадбиркор "Қўштепа сервис" оилавий корхона раҳбарининг ишончли вакили Рашидхон Солиев иштирокида трансформатор пунктидаги истеъмол юкламаси 38/39/37 А (Ампер) кучланишни кўрсатган бўлса, орадан икки кун ўтиб, яъни 14 февраль куни ходимларимиз томонидан қайта ўлчанганида 92/64/37 А кучланишни кўрсатди.

Юқорида айтганимиздек, бунда куннинг қайси қисми эканлиги ҳам ўта аҳамиятли. Мурожаатни ўрганиш вақти 11:30, яъни тушга яқин бўлган. Корхона ходимлари эса 14 февраль куни соат 17:30дан кейин ўлчанган.

Мазкур трансформатор пунктидаги юклама йилнинг совуқ фасллари ва куннинг тиғиз вақтларида келтириб чиқариши мумкин бўлган узилишларни олдини олиш мақсадида тадбиркорга ўз ҳисобидан трансформатор пункти ўрнатиш тавсия этилган. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, тадбиркорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 28-бандида келтирилганидек Объектни ҳудудий электр тармоқларига улашнинг техник шартлари энг яқин электр тармоқ хўжалиги объектлари томонидан уларнинг бандлик даражаси ҳисобга олинган. Шу сабабли қоиданинг 30-бандидан келиб чиқиб тадбиркорга юкламаларини улаш учун ўз ҳисобидан трансформатор пункти ўрнатиш зарурлиги тушунтирилган.

Ундан ташқари сектор раҳбари билан жойига чиқиб ўрганилганида дуккакли дон маҳсулотларини майдаловчи тегирмонга ўрнатилган электрдвигателларининг қуввати 22 кВт.дан юқори эканлиги, шунингдек, тегирмон қўлбола бўлганлиги сабабли давлат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланди. У ҳам етмагандек, тегирмон ва электрдвигателда ишлаб чиқарган корхонанинг ёрлиқлари ҳам мавжуд эмас. Бу тегирмоннинг ишлаб чиқариш қуввати сарфланган электр энергиянинг қиймати билан деярли тенг, деб бемалол айтиш мумкин.

Боёвут тумани элект таъминоти корхонасининг маъмурияти

Report Page