Сирдарё вилояти ҳокими ва вилоят прокурори ҳашар муносабати билан «Янгиобод»да кўчат ўтқазишди

Сирдарё вилояти ҳокими ва вилоят прокурори ҳашар муносабати билан «Янгиобод»да кўчат ўтқазишди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Умумҳалқ хайрия ҳашари муносабати билан бугун вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда вилоят прокурори Шохрух Аминов биргаликда Боёвут туманининг «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчаларни пиёда айланишди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Сектор раҳбарлари мазкур маҳалла ҳудудида олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишишди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

"Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини таркибида 6 та қишлоқ мавжуд бўлиб (Янгиовул, Эскиовул, Дарвозақир, Норин, Юсуфобод ва Туркмановул), 3544 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла 2021 йил "Обод қишлоқ дастури"га киритилган бўлиб, ҳудудда аллақачон бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Ташриф давомида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев дастлаб маҳалла биноси шарт-шароитларини ўрганди. Илгари хўжалик идораси сифатида фойдаланилган 2 қаватли ушбу бино ҳозирда мукаммал таъмирланмоқда. Вилоят ҳокими таъмирланаётган бинони кўздан кечираркан хоналар жойлашуви бўйича масъулларга ўз тавсияларини берди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Шундан сўнг маҳалла ҳудудида янгидан ташкил қилинган 5 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари калитлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. 

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Ғофуржон Мирзаев маҳалла оқсоқоллари билан суҳбатда бўлиб, уларнинг бугунги ўзгаришларга бўлган муносабати билан қизиқди. Ўзаро суҳбат эса дуоларга уланиб кетди. Нуроний кекса оқсоқоллар маҳалладаги бунёдкорлик ишларидан ғоят мамнун эканликларини сўзлаб, мана шундай ўзгаришлар ташаббускори Муҳтарам Президентимиз ҳақига дуолар қилишди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Ҳудудни ўрганиш давомида вилоят ҳокими ва прокурори умумхалқ ҳашарига ўз ҳиссаларини қўшиш учун манзарали кўчатлар ўтқазишди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Сектор раҳбарлари маҳалладаги имконияти чекланган, кам таъминланган оилалардан бирида бўлиб, хонадон эгаларига маиший техникалар совға қилишди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Маълумот учун ушбу фуқаронинг хонадони туман ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллий ҳомийларни жалб қилган ҳолда мукаммал таъмирлаб берилмоқда. "Наврўз" умумхалқ байрами арафсида хонадонда охирги пардозлаш ишлари якунланади.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page