“Беш ташаббус - беш имкон!”

“Беш ташаббус - беш имкон!”

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов
Ёшлар эртанги кунимизнинг эгалари ҳисобланадилар. Уларга қанчалик эътибор қаратсак, келажагимиз шунчалик ёрқин бўлади, десак адашмаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича белгиланган 5 та устувор ташаббусни ижросини таъминлаш борасида Боёвут туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Навбатдаги тадбир халқ таълими тизимида бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш мақсадида бир йил муқаддам туман миқёсида амалий кўргазмали семинар ўтказилган эди.

Эндиликда эса асосий эътибор бешта ташаббусни амалиётга татбиқ қилиш эмас, уни сарҳисоботга амалиётига ўтилмоқда.

Хўш, ўтган бир йил давомида халқ таълими тизимидаги мактабларда бешта муҳим ташаббусни амалга оширишда қандай натижаларга эришилди?

Боёвут туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ҳисобот тадбирида мактаб миқёсида эришилган ютуқлар амалда кўрсатиб берилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Унда маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, компьютер технологияларидан фойдаланиш, китобхонлик ҳамда қизларни касбга ўргатиш йўналишларида эришилган натижалар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Хусусан, 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ситора Мухамадиева жорий йилда санъат йўналишида “Зулфия” номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Ундан ташқари тадбир давомида “Анорзор”, “Бекат” ва “Қарапчи” маҳаллаларида жойлашган 9 та мактабга спорт анжомлари топширилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page