Ўзбекистон чемпионлари сектор раҳбарининг эътиборида

Ўзбекистон чемпионлари сектор раҳбарининг эътиборида

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Спортнинг “Бел олиш” кураши тури бўйича Хоразм вилоятида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мадина Яхшиликова фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони бўлган бўлса, ҳудди шу мактабнинг яна икки нафар ўқувчиларидан Зиёда Тўҳлиева ҳамда Сардор Жумановлар ўз вазн тоифаларида 3-ўринни эгаллашди.

Бугун эса ушбу чемпионлар 1-сектор раҳбари томонидан рағбатлантирилди. Эрта тонгдан мактабдаги сафланиш вақтида Мадина Яхшиликова Зиёда Тўҳлиева ҳамда Сардор Жумановларга мактабдошлари даврасида совға-салом ҳамда бадиий китоблар топширилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналишида олиб борилаётган ишлар ўз натижасини кўрсатди. Чемпионларимиз эса бунданда катта марраларни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page