Боёвутда “Ёшлар боғи” ташкил этилди
@BoyovutliklarБугун, вилоят прокурорининг вакили, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқарма бошлиғи Н.Мўминов боёвутлик ёшлар учрашди.
Учрашув доирасида Боёвут қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг устахоналари ва жиҳозларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган темир буюмлар, қўл меҳнатида яратилган ёғочли маҳсулотлар, кашта ва бошқа маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
Шунингдек, учрашувда ёшлар томонидан кўтарилган масалаларга тегишли мутсадди раҳбарлар томонидан тушунчалар берилиши билан бирга, кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларни оталиққа олиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси туман филиали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар билан алоҳида шуғулланиб, уларнинг тадбиркорлик бўйича лойиҳалари ҳамда бизнес-режаларини ишлаб чиқишда яқиндан амалий ёрдам беради. Ёшларнинг лойиҳа йўналишига қараб тегишлилигича соҳа вакилларига бириктирилади.
Учрашувда мобайнида ер олиш, боғдорчилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирганлар учун саёҳат ҳам уюштирилди.
Вилоятимиз ҳокими Ғ.Мирзаев, вилоят прокурори Р.Машарипов ташаббуси билан Боёвут тумани прокурорининг сектори ҳудудида “Ёшлар боғи” ташкил этилди. Сайёҳат ҳам айнан шу боғга амалга оширилиб, у ерда 9 нафар ёшларга интенсив боғ яратиши учун ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Боғ учун А.Навоий СИУ ҳудудиа 20,5 гектар ер майдони ажратиш режалаштирилган бўлиб, унга кўра ҳар бир ёшга 50 сотихдан ер майдони берилади.
Бугунги учрашув доирасида уюштирилган саёҳатда сертификат топширилган 9 нафар ёшларнинг ер майдонлари ўлчаб берилди ҳамда шу куннинг ўзида ерга ишлов бериш бошлаб юборилди.
Тез орада ушбу ер майдонларига интенсив гилос, олхўри ва олма кўчатлари экилади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати