“Зулфия” мукофоти билан тақдирланган 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ситора Мухамадиева ўз мактабида муносиб кутиб олинди.

“Зулфия” мукофоти билан тақдирланган 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ситора Мухамадиева ўз мактабида муносиб кутиб олинди.

@Boyovutliklar
Фото: Эркин Қўлдошев / Telegram

Боёвут тумани 4-умумий ўрта таълим мактабида ўзига хос тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда мактабнинг фахри, шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Мухамадиева Ситора Шухратжон қизи мактабдошлари томонидан қизғин кутиб олинди.

Фото: Эркин Қўлдошев / Telegram
Фото: Эркин Қўлдошев / Telegram

Тадбирга, шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи А.Абдурахмонов ҳам ташриф буюрди. А.Абдурахмонов ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топшириб, С.Мухамадиевани ўқиш ва ижодига улкан зафарлар тилади.

Фото: Эркин Қўлдошев / Telegram

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page