Боёвутга Қозоғистондан 50 бош “Қозоқ оқбоши” зотли қорамоллар олиб келинди
@BoyovutliklarБоёвут туманининг Муқимий маҳалласида фаолият юритаётган “Улуғбек чорва” фермер хўжалиги раҳбари Қозоғистон Республикасининг Туркистон районидан қиймати 40 минг АҚШ долларга тенг бўлган 50 бош “Қозоқ оқбоши” зотли қорамоллар олиб келди.
Бугун фемер хўжалигининг фермасига тушурилган зотли қорамоллар 15 кун давомида ферманинг ўзида карантин назоратида сақланади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу зотли қорамоллар асосан гўшт олиш мақсадида парваришланади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати