Боёвут туманида 2020 йил 2 март кунидан “Ёшлар бандлиги хафталиги” бошланди

Боёвут туманида 2020 йил 2 март кунидан “Ёшлар бандлиги хафталиги” бошланди

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Алашукуров / Telegram
Фото: Авазбек Алашукуров / Telegram

Боёвут туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган чора-тадбирларга мувофиқ биринчи навбатда банд бўлмаган ёшлар ўртасида сўровнома ташкил этилди. Сўровнома асосида ёшларнинг ўз қизиқишларидан келиб чиқиб "Бизнес саёҳатлар" режаси ишлаб чиқилди.

Ўз томорқасида қўшимча даромад олиш истагини билдирган ёшларнинг Ширин шаҳар Фарҳод маҳалласида жойлашган “Ширин Агро сервис” МЧЖга қарашли иссиқхонага "Бизнес саёҳати" ташкил этилди. Бизнес саёҳат давомида ёшлар “Ширин Агро сервис” МЧЖдаги иссиқхонада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жараёни билан таништирилди. Иссиқхона ходимлари томонидан ёшларга иссиқхона тарихи, маҳсулот турлари ва сифати, самарали маркетинг стратегияси бўйича маълумот берилди.

Фото: Авазбек Алашукуров / Telegram

Шунингдек, чорва парваришлаш йўналишида Боёвут туманида жойлашган "AXMADIY SHAXOBIDDIN" фермер хўжалигига тегишли чорвачилик комплексига ҳам бир гуруҳ ёшларнинг саёҳати уюштирилди. Саёҳат мобайнида "AXMADIY SHAXOBIDDIN" фермер хўжалиги раҳбари Ахмадий Шахобиддин "Yoshlar-kelajagimiz" Давлат дастури асосида олган 800 млн.сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан ўз чорвачилик комплексини ташкил этиш боғлиқ маълумотлар ҳамда қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Фото: Авазбек Алашукуров / Telegram

Шу билан бирга “Ижодкор” МФЙ ҳудудида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритаётган Мафтуна Алашукуровага қарашли гўзаллик салонига ҳамда “Ателле Зебо” МЧЖга қарашли тикувчилик цехига саёҳат уюштирилиб, унда ёшларга тумандаги 38 та маҳаллада тикувчилик хизматлари ҳамда гўзаллик салонлари ташкил этиш билан боғлиқ зарур тавсиялар берилди.

Фото: Авазбек Алашукуров / Telegram



Боёвут тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси туман филиали ёшларнинг ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш, имтиёзли кредитлар олиш ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун амалий кўмак бериш билан бирга, уларнинг муаммоларини ҳам ўрганиб боради.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page