Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова профилактика инспекторлари билан учрашди

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова профилактика инспекторлари билан учрашди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташрифи чоғида ички ишлар ходимлари, хусусан, профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини янада ошириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида тўхталган эди.

Шу муносабат билан, Президентимизнинг мазкур топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2 март куни Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова туман ИИБ бошлиғи билан биргаликда туманда фаолият юритиб келаётган профилактика инспекторлари билан учрашиб, улар билан мулоқот ўтказди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Учрашувда профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга муносиб хизмат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Профилактика инспекторлари кундалик хизмат фаолиятида зарур бўладиган воситалар хусусида гапириб, хизмат хонаси, мебель ва моддий-техник базасини янада яхшилаш юзасидан ўз таклифларини беришди. 

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Билдирилган таклиф ва бошқа бир қатор масалаларни бартараф этиш мақсадида "йўл ҳаритаси" ишлаб чиқилиб, профилактика инспекторларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, хизмат хонаси, мебел ва зарур жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминланишига келишиб олинди. 

Мулоқот сўнггида профилактика инспекторлари томонидан ўз ҳудудларини янада ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва иш ўринлари яратиш масалаларида ўз фикрлари билдирди. 

Профилактика инспекторлари халқимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги, фуқароларнинг осойишталиги учун тиним билмай ишлашларини таъкидлашди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page