Боёвут туманининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол хотин-қизларнинг 100 нафари 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан қутланди
@BoyovutliklarБугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залига Боёвут туманининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол хотин-қизлар таклиф этилди.
Туман ҳокими Дилфуза Уралова фарзандларимиз тарбиясида муҳим аҳамият касб этадиган мактабгача ва халқ таълимининг фидоийлари, жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида самарали меҳнат қилиб келаётган фаол аёлларни самимий табриклади.
Табрикдан сўнг туман ҳокимининг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари самимий тилаклар билан совғалар улашди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати