Боёвут туманида кенг кўламли хашар ташкил этилди.
@BoyovutliklarБугун туман марказига кириб келиш, Боёвут шаҳарчасидаги марказий кўчалар, ҳиёбон ва майдонларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Хусусан туман марказига кириб келишда автойўлнинг икки томонидаги ер майдони кўчат экиш учун тайёрланган бўлса, шаҳарчадаги мавжуд манзарали дарахтлар оҳланди.
Шунингдек, туман Автошоҳбекати ва айланма йўл оралиғидаги пиёдалар йўлагига Гулистон шаҳрининг анъаналарига хос панжара ўрнатиш учун ғиштли устунлар қурилмоқда.
Ундан ташқари марказий кўчаларда бетартиб қўйилган чегара (бардюр)лар олиб ташланди.
“Мотам сари она” ҳайкали жойлашган майдондаги кераксиз бетонконструкцилар олиб ташланиб, кўкаламлаштириш учун жой ҳозирланмоқда. Шу билан бирга тайёр майдонларга арча кўчатлари экилди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати