Ёшлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари

Ёшлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Хабар берганимиздек, бугун туманимизга Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов, киноактёр Дилшодбек Каттабеков ҳамда футбалчи, “Пахтакор” клубининг ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповлар ташриф буюрди.

Тушдан сўнг туман ёшлари билан ўтказилган учрашув самимий ва мулоқот тарзида, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Хайрулла Ҳамидов туманда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг иккинчи йўналиши “Ёшларни жисмонан чиқинқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш” учун ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдириб, таклиф этилса барча мактабларга ташриф буюришини айтди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Учрашув ёшларда спортга бўлган қизиқишларини янада оширди.

Тадбир сўнгида энг қизиқарли ва мазмунли савол соҳиби футболчи Жалолиддин Машарипов томонидан муносиб тақдирланди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Шу билан бирга мазкур учрашувни ташкил этишда ташаббус кўрсатган тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчиси Ойбек Каттабековга туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурнома топширилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page