Камбағаллик олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши

Камбағаллик олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Камбағаллик мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши, энг оғир масаласи. Чунки бу масала биринчи навбатда одамларнинг дунёқараши билан ишлашни тақозо этади. Бизнинг халқимиз ориятли, камбағалликни бошдан кечирса ҳам бировга гапирмайдиган халқ.

Оммавий ахборот воситалари орқали бизга маълумки, Ўзбекистон тарихида илк бор камбағаллик борлиги тан олинганлиги ва 4-5 млн аҳоли камбағалликда яшаётгани эътироф этилаётганлиги, шунингдек, бу масалани очиқ-ойдин айтиш учун давлатимизда 3 йилдан бери тайёргарлик олиб борилганлиги айтилмоқда.

Сал олдин Молия вазирининг ўринбосари Ё.Э.Турсунов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари А.А.Азизов ташриф буюрганлиги ҳақида хабар қилган эдик.

Мутасаддилар Боёвут туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш билан бир қаторда ночор, камбағалликда ҳаёт кечираётган аҳоли хонадонларида ҳам бўлишди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Шундан сўнг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туман аҳолисининг ночор қатламини камбағалликдан чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Энди тумандаги камбағалликда яшаётган одамлар нима билан шуғулланиши кераклиги ўрганилиб, иш усулини ўргатиш, даромади кам аҳоли дунёқарашини ўзгартириш, унга мос йўналишлар ва зарур кўмаклар бериш тажрибаси қўлланилади. Шу асосда туманда камбағалчиликни камайтириш дастурини ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page