Боёвутлик спортчи ёшлар орзиқиб кутган учрашув

Боёвутлик спортчи ёшлар орзиқиб кутган учрашув

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов, киноактёр Дилшодбек Каттабеков ҳамда футболчи, “Пахтакор” клубининг ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповлар боёвутлик ёшлар билан учрашади.

Тумандаги 41-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Ойбек Каттабековнинг ташаббуси билан ташкил этилган мазкур ташрифдан кўзланган мақсад туманда бешта муҳим ташаббуснинг 2-йўналишида ёшларни янада кенг жалб қилиш ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшларни руҳлантиришдан иборат.

Меҳмонлар дастлаб Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлишиб, мусобақада иштирок этаётган спортчи ёшлар билан эсдаликка суратга тушишди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактабига яшхи ният билан рамзий кўчат экишди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Тушдан сўнг Болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар учрашув ўтказиши режалаштирилган.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page