Президентимизнинг камбағалчиликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича таклифи амалда
@BoyovutliklarДавлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида камбағаллик, аҳоли даромади, янги иш ўринлари яратиш хусусида фикр билдирди. Шунингдек, камбағалликдан чиқариш учун янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётгани хусусида айтган эди.
Президентимизнинг Мурожаатномасидан келиб чиқиб, туманда камбағалчиликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан иқтисодий ташкилот ходимлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, маҳаллаларга бириктирилди.
Ишчи гуруҳлари орқали одамлар нима билан шуғулланиши кераклиги ўрганилиб, иш усулини ўргатиш, даромади кам аҳоли дунёқарашини ўзгартириш, унга мос йўналишлар ва зарур кўмаклар бериш тажрибаси қўлланилади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати