Ёшлар маънавиятини юксалтириш олдимиздаги энг долзарб масала

Ёшлар маънавиятини юксалтириш олдимиздаги энг долзарб масала

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Алашукуров

Бугун Боёвут тумани “Миришкор” МФЙ ҳудудида жойлашган 30-умумий ўрта таълим мактабида “Сектор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Х.Бекмуродов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Боёвут туман Кенгаши раиси А.Алашукуров иштирок этиб, бандлиги таъминланмаган ва тадбиркорлик қилиш истагидагидаги ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказди.

Фото: Авазбек Алашукуров
Фото: Авазбек Алашукуров

Учрашувда 87 нафар ёшлар иштирок этган бўлса, улар томонидан сектор раҳбарига 5та асосий муаммо ва таклифлар билдирилди. Билдирилган таклиф муаммоларнинг 4 таси учрашув давомида ҳал этилиб, 1 тасини ижобий ҳал этиш мақсадида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди ва бажарилиш муддати белгиланди.


Боёвут тумани ички ишлар бўлими

Report Page