Ўз жигарбандини 10 минг 200 долларга пуллашга уринган онага суд ҳукми ўқилди

Ўз жигарбандини 10 минг 200 долларга пуллашга уринган онага суд ҳукми ўқилди

@Boyovutliklar
Фото: Тезкор тадбирдан

Ўтган, 2020 йилнинг 5 май куни Боёвут тумани, "Лайлаккўл" маҳалласида фуқаро Э.Ш чақалоғини фуқаро Р.Гга 10,200 АҚШ долларига сотаётган вақтида Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

Ўз жигарбандини пуллашга уринган нобакор онани жиноят ишлари бўйича Боёвут тумани суди Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахс олди-сотдиси — одам савдоси) билан айбдор деб топди ва унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Report Page