Боёвут туманининг “Ширин” маҳалласида ҳар ойнинг муайян бир куни “Психологик ёрдам куни” бўлади

Боёвут туманининг “Ширин” маҳалласида ҳар ойнинг муайян бир куни “Психологик ёрдам куни” бўлади

@Boyovutliklar
Фото: "Ширин" маҳалла фуқаролар йиғини

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида ҳар бир маҳаллага профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар бириктирилди.

Хусусан Боёвут туманидаги “Ширин” маҳалла фуқаролар йиғинига “Бир зиёли-бир махаллага маънавий хомий" тамойили асосида Гулистон Давлат Университети Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси Э.Турабаев бириктирилган.

“Ширин” маҳалласида “Маънавий ҳомий” билан ҳамкорликда бир қатор амалий ишларга қўл урилди.

Жумладан, маҳалладаги "Аёллар дафтари"га киритилган психологик ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар билан ҳомий ташкилот "GGM REBOOT" МЧЖ директори Б.Мирзакаримов, жамиятнинг юристи У.Мухтаров ва "Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида тарғибот ишларини олиб боришда бириктирилган Гулистон Давлат Университети Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси Э.Турабаев томонидан жалб қилинган Психология ўқитувчиси Ш.Файзиева иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Фото: "Ширин" маҳалла фуқаролар йиғини
Фото: "Ширин" маҳалла фуқаролар йиғини
Фото: "Ширин" маҳалла фуқаролар йиғини

Бу тренинг аёлларнинг оиладаги ўрнини янада ошириш, қайнона-келин муносабатларини мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар берилди. Аёллари томонидан бу каби семинарларни ҳар ойда ташкил этиб туриш таклифи берилди.

Энди “Ширин” маҳалласида ҳар ойнинг муайян бир куни “Психологик ёрдам” куни бўлади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page