Вояга етмаганлар доимий эътиборда

Вояга етмаганлар доимий эътиборда

@Boyovutliklar
Фото: Эркин Қўлдошев / Telegram

Бугун Вояга етмаганлар ишлари бўйича Боёвут туман идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Унда комиссия аъзоларининг комиссия фаолияти билан боғлиқ фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Ундан ташқари комиссияга келиб тушган ҳолатлар ҳам муҳокама қилинди.

Фото: Эркин Қўлдошев / Telegram
Фото: Эркин Қўлдошев / Telegram
Фото: Эркин Қўлдошев / Telegram

Шу эсдан чиқармаслигимиз керакки, вояга етмаганларнинг жиноят қилиши, ҳуқуқбузарликлар содир этиши бир оила учунгина эмас, айни пайтда жамият учун ҳам зарар. Ўсмирнинг жамият ахлоқий мезонлари талабларига жавоб берадиган даражада тарбия олмаганлиги унинг жиноий хатти-ҳаракатлар содир этишига олиб келади.

Бугунги кунда кўпчилик ота-оналар турмуш ташвишлари билан чалғиб, бола тарбиясини иккинчи даражага тушириб қўймоқда. Айрим ҳолларда ҳаётнинг паст-у баландига тушунмайдиган ўсмир тўғри йўлдан адашиб қолмоқда.

Бунинг олдини олиш учун эса  вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқили, ҳаётга татбиқ этилади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page