Давлат хизматлари фаолиятидан: Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади

Давлат хизматлари фаолиятидан: Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади

@Boyovutliklar
Фото: Фарруҳ Худойназаров / Telegram

Фуқароларимиз ҳар қадамда турли ҳаётий заруратлар туфайли давлат идораларига мурожаат қилиши мумкин. Халқимиз оғирини енгил қилиш, фуқароларга қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашда Президентимиз томонидан илгари сурилган аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг янги тизими мамлакат ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда Боёвут тумани Давлат хизматлари маркази фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган  тадбирлар ташкил этиб келмоқа.

Хусусан, куни кеча Боёвут тумани Давлат хизматлари маркази раҳбари Э.Эрназаров тумандаги “Истиклол” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Фото: Фарруҳ Худойназаров / Telegram

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бирга уларга шу жойнинг ўзида давлат хизматлари кўрсатилди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page