ДЎСТ КУЛФАТДА БИЛИНАДИ

ДЎСТ КУЛФАТДА БИЛИНАДИ

@Boyovutliklar
Фото: Google Images

Халқимиз яхши кунларда ҳам, оғир, ташвишли дамларда ҳам доимо ҳамкор, ҳамдард бўлиб, бир-бирини, қўни-қўшнисини қўллаб-қувватлайди. Ҳеч қачон миннат ҳам қилмайди, ўзини кўз-кўз қилишга ҳам интилмайди. Чунки қадим-қадимда улуғ аждодларимиз томонидан яратилган "Дўст кулфатда билинади" деган ҳикмат халқимизнинг, катта-ю кичик, ҳаммамизнинг қалбимиздан жой олган.

Бугун боёвутда икки нафар инсон “ис гази” оқибатида вафот этди. Юқорида айтганимиздек, оғир жудоликка учраган оиланинг барча яқинлари, қўни-қўшни, ёр-у биродарлар бошига оғир ташвиш тушган маҳалладошига елкама-елка турипти.

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари тумандаги мутасаддилар билан биргаликда Боёвут туманидаги “ис гази”дан вафот этган икки нафар фуқаронинг яқинларига далда бўлиш учун ташриф буюришди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, вилоят прокурори Р.Машарипов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Мавляновлар ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этишди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page