Боёвутда Республика ишчи гуруҳи томонидан ёшлар учун сайёр қабул ташкил этилди

Боёвутда Республика ишчи гуруҳи томонидан ёшлар учун сайёр қабул ташкил этилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Куранбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Боёвут туманига ташриф буюрди ва туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўрганиш ўтказишни бошлади.

Бунинг учун ишчи гуруҳи томонидан ёшлар учун сайёр қабул ташкил этилди ва унда “Ёшлар дафтари”даги ёшлар ишчи гуруҳ аъзоларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан юзланди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ишчи гуруҳи аъзолари ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш масалаларини тегишли масъуллар билан муҳокама қилди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 17 нафар ёшнинг мурожаатларига ечим топиш ва ижобий ҳал этиш учун масъуллар бириктирилди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган бундай қабуллар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришларига қулай шароитлар яратиб бериш билан бир қаторда уларнинг келажакни олдиндан режалаштириш, ўз олдига мақсад қўйиш ва уни рўёбга чиқаришда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page