Ёшлар - келажак бунёдкори

Ёшлар - келажак бунёдкори

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани прокуратураси

Бугун Боёвут туман прокурори, 2-сектор раҳбари З.Усмонов "Ижодкор" МФЙда жойлашган 40-умумтаълим мактабининг фаоллар залида маҳалланинг ёшлар билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Боёвут туман Кенгаши раиси А.Алашукуров ҳам иштирок этди. 

Фото: Боёвут тумани прокуратураси

"Ижодкор" МФЙга ташриф буюришдан кўзланган мақсад бугунги кунда ёшлар 5 та ташаббус ижросини таьминлашда дуч келаётган муаммолар, шахсий кундалик ҳаётларидаги камчиликлар ва тадбиркорлик соҳасидаги таклифлари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани прокуратураси

Сектор раҳбарининг тадбиркорлик соҳасидаги маслаҳатлари ёшларда катта таассурот уйғотди.

Учрашувда 60 нафар ёшлар қатнашиб, улар томонидан 6 та таклиф ва муаммолар билдирилди. Билдирилган таклиф ва муаммоларнинг 5 таси учрашув давомида ҳал этилиб, 1 таси бўйича тегишли ташкилотларга бириктирилди.

Учрашув сўнгида туман прокурори фаол, юқори натижаларга эришаётган ёшларни диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирди.

Фото: Боёвут тумани прокуратураси

З.Усмонов ёшлар билан доимо учрашишга ва ёшларга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. Ушбу учрашув фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.


Боёвут тумани прокуратураси

Report Page