Боёвут ҳокимлигида "Очиқ эшиклар" куни

Боёвут ҳокимлигида "Очиқ эшиклар" куни

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмай қолмайди, албатта. Хусусан туманимизда ҳам қатор ислоҳотларни амалга ошириш янги босқичга олиб чиқилмоқда.

Ҳаётда бирон-бир муаммога дуч келган одам аввало дардини ким биландир бўлишгиси келади. Шундай лаҳзада сизни кимдир диққат билан эшитса, бир оғиз ширин сўз билан таскин берса, руҳиятингиз енгиллашиб, мушкулингиз осонлашгандай бўлади. Кўпинча тўғри берилган йўл-йўриқ туфайли кишида муаммони енгишга ишонч пайдо бўлади. Сизни эшитиш, сизга таскин бериш билан чекланмай, амалий ёрдамга қўл чўзилганда эса одам ўзини чин маънода бахтли ҳисоблайди.

Одамларни эшитиш, дардига дармон бўлиш эса раҳбарларнинг асосий вазифаси.

Боёвут тумани ҳокимилигида бўлиб ўтган "Очиқ эшиклар" кунида туман ҳокими Д.Уралова фуқароларни қабул қилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Д.Уралова томонидан фуқаролар дард-у ташвиши ва муаммоларини эшитиш билан бир қаторда бу жараёнда ҳар бир соҳа масъуллари ўзига тегишли масала билан келган фуқарони диққат билан эшитиб, унинг мурожаати ечимини топгунча уни ўз назоратига қатъий олиши шартлигига эътибор қаратди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Қабул давомида тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисмини уй-жой олиш, уй қуриш учун ер ажратиш, суд, банк-молия, моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда соғлиқни сақлаш, меҳнат, бандлик, тадбиркорлик, ободонлаштириш каби масалалар ташкил этиши маълум бўлди.

Фуқаролардан келиб тушган бундай мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилади. Ҳамда қонуний ечим топилади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page