Ғ.Мирзаев: “Одамларга муносиб шарт-шароитлар яратиш энг биринчи галдаги вазифамиз!”

Ғ.Мирзаев: “Одамларга муносиб шарт-шароитлар яратиш энг биринчи галдаги вазифамиз!”

@Sirdaryo
Фото: Авазбек Абдусаматов

Муҳтарам Президентимиз томонидан жадаллик билан олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг негизиди инсон ва унинг манфаатлари ўз аксини топмоқда.

Чунки ушбу ислоҳотлар бераётган имкониятлар аҳоли учун барча зарур шарт-шароитлар яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев бошчилигида вилоятнинг мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари билан Боёвут туманида амалга оширилаётган бундкорлик ишларини ўрганиш якуни муҳокама қилинди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

–Ўрганишимиз натижалари шуни кўрсатиб турибдики, туманда бажарилиши керак бўлган ишлар кўп, –деди вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев. –Энг аввало, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили асосида ҳамда муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида таъкидлаганларидек, "...биринчи навбатда аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш – биз учун бош вазифалардан бири бўлиб қолади." Кўзлаган мақсадимизга эришишда ҳаммамиз бирлашиб, жипслашиб, ҳамжиҳатлик билан иш юритишимиз лозим.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Шунингдек, аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида туманнинг марказида қурилаётган деҳқон бозори, аҳоли истиқомат қилаётан кўп қаватли уйларнинг бугунги кун талабига мос равишда қуриш масаласи асосий вазифа этиб белгиланди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Бундан ташқари, марказий кўча, унинг инфратузилмаси, маиший хизмат ва савдо мажмуаларини шаҳарсозлик талаблари асосида, замонавий кўринишда барпо этишга катта урғу берилди.

Муҳокама сўнгида вилоят кўрилган ҳар бир масала юзасидан ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот-корхона раҳбарига зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page