Одамларни рози қилиш учун, аввало, ўзимизнинг ҳуқуқий билимимизни оширишимиз керак.

Одамларни рози қилиш учун, аввало, ўзимизнинг ҳуқуқий билимимизни оширишимиз керак.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, халқ фаровонлигини янада юксалтириш борасида амалиётга жорий этилган янги тизимга мувофиқ жойларда ташкил этилган секторлар фаолиятидан аҳоли мамнун.

Аммо, ўрганишлар давомида ҳар бир мурожаатнинг ҳуқуқий ечими бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда ҳар бир соҳа вакили ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиши шарт. Йўқса, оддийгина масалаларни мурожаатчиларга нотўғри тушунтириши оқибатида, уларда норозилик, ишончсизлик кайфиятини уйғотиши мумкин.

Сектор раҳбари Дилфуза Уралова сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан ўтказган йиғилишида ана шу каби жиҳатларга урғу берди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Ҳозирда муҳтарам Президентимизнинг қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар чуқур таҳлил қилиниши оқибатида ечими қийин масалаларга оид тегишли тартиб, йўриқнома, Низом, хаттоки қонунларга ҳам босқичма-босқич ўзгартиришлар киритилмоқда.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Сектор ишчи гуруҳи аъзоларидан эса ўз соҳасидаги янгиликларни пухта ўрганган ҳолда уни аҳолига етказиш талаб этилиши таъкидланди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page