Боёвутда ёшлар билан янгича форматдаги учрашув

Боёвутда ёшлар билан янгича форматдаги учрашув

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Бугун Д.Уралова Боёвут туманидаги “Озодлик” маҳалласининг ёшлари билан учрашди.

Мазкур учрашув том маънода янгиликларга бой бўлди. Унинг эътиборли жиҳати шундаки, олдинги оммавий учрашувдан якка тартибдаги суҳбатга ўтилди. Яъни, олдинлари ёшлар билан учрашув оммавий равишда ўтказилган бўлса, эндиликда яккама-якка, юзма-юз ўтириб, мулоқот шаклида олиб борилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Мулоқот жараёнида ёшлар томонидан билдирилган таклиф, фикр-мулоҳазалар Д.Уралова томонидан илиқ кутиб олинди ваёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Билдирилган таклифлар, мурожаатларга ечим топишдан олдин, энг аввало уларнинг ҳуқуқий асослари тайёрланади. Ундан кейин амалий ишларга ўтилади.

“Озодлик” маҳалласидаги таклифлар асосида амалга ошириладиган ишларнинг бориши ҳафталик мониторинг қилиниб борилади.

 

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page