Фарзандларимизнинг маънавий етук, жисмонан баркамол бўлиб етишишларида мактабгача таълимнинг аҳамияти катта. 

Фарзандларимизнинг маънавий етук, жисмонан баркамол бўлиб етишишларида мактабгача таълимнинг аҳамияти катта. 

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов/Telegram

Боёвут туманининг "Марказ" маҳалласида замонавий кўриниш ва шарт-шароитларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов/Telegram
Фото: Авазбек Абдусаматов/Telegram

Унда Дилфуза Уралова ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.

Фото: Авазбек Абдусаматов/Telegram
Фото: Авазбек Абдусаматов/Telegram

Табиат ҳам бугунги болажонлар байрамига ўзгача файз қўшди десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Баҳор нафаси уфуриб турган қўёшли кунда маросим чинакам байрамга айланиб кетди.

Фото: Авазбек Абдусаматов/Telegram
Фото: Авазбек Абдусаматов/Telegram

Тадбирда маҳалланинг нуроний отахон ва онахонлари сўзга чиқишиб, бу каби бунёдкорлик ишларига шукроналар келтиришди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page