Боёвут тумани ҳокими Д.Уралова тумандаги қишлоқ хўжалиги ходимларини қабул қилди.

Боёвут тумани ҳокими Д.Уралова тумандаги қишлоқ хўжалиги ходимларини қабул қилди.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Боёвут туманидаги қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғидаги раҳбарлар билан ўтказилган учрашув самимий руҳда кечди.

Соҳа вакилларига Д.Уралова юксак ишонч билдирилиб, жорий йилда елкама-елка туриб, тенгма-тенг меҳнат қилишини айтди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Шу билан бир қаторда қишлоқ хўжалигининг барча йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

Яна шуни айтиш керакки, Д.Уралова ҳудуд раисларидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, ўзгача дала маданиятини шакллантириш борасидаги ташаббусларни кутиб қолишини таъкидлади.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Учрашув якунида қишлоқ хўжалиги ходимларининг шарафли ишларини юксакларга кўтариб, қуйидаги фикрларни билдирди:

- Ҳудуд раислари ва қишлоқ хўжалиги ходимлари бошқа касбни эгаллай олмайди, улар ўқитувчи бўлолмайди, чунки улар ерни севади, ўз меҳнати орқали халқга ризқ-рўз яратишни истайдилар, шунинг учун ҳам ҳозир шу соҳада, шунинг учун ҳам ҳозир юзма-юз ўтирибмиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, Д.Уралова ҳар қишлоқ хўжалиги раҳбарининг оиласига ташриф буюради ва уларнинг оила аъзолари билан танишади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати   

Report Page