Бошига оғир мусибат тушган ҳар қандай оила билан елкадошмиз.

Бошига оғир мусибат тушган ҳар қандай оила билан елкадошмиз.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Дилфуза Уролова биринчи иш куниданоқ сектор раҳбарлари билан биргаликда Боёвут тумани “Пахтакор” маҳалласидаги бошига оғир мусибат тушган оилалар ҳолидан хабар олди.

Шу ўринда эслатиб ўтсак, жорий йилнинг 1 феврал куни Гулистон шаҳарида юз берган автохалокатда 5 нафар Боёвут тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи фуқаролар бевақт ҳаётдан кўз юмган эди.

Мазкур оилаларда бўлган туман ҳокими Д.Уролова бошига оғир мусибат тушган ҳар қандай оила билан елкадош бўлишини таъкидлади.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Автоҳалокат туфайли жабр кўрган оилаларда тарбияланаётган вояга етмаган болалар тегишли давлат ташкилотлари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page