Боёвут туманида ун ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши мумкин.

Боёвут туманида ун ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши мумкин.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов
Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уролова Афғонистон ва Россиялик инвесторларни қабул қилди.

Афғонистон ва Россиялик инвесторларининг масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Wazin Brothers" хорижий корхонаси Боёвут туманида умумий қиймати 2,5 млн.АҚШ доллар миқдорида бўлган ун ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳасини амалга ошириш истагини билдиришди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди. Учрашув якуни бўйича 2,5 млн АҚШ долларига тенг лойиҳани амалга ошириш юзасидан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page