Нуронийларимиздан кетмон чопишни сўрамаймиз, улар ҳар доим дуода бўлсинлар...

Нуронийларимиздан кетмон чопишни сўрамаймиз, улар ҳар доим дуода бўлсинлар...

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Бугун Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уролова тумандаги нуроний отахона ва онахонлар билан учрашди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Хайрли бошланган жорий йилда туманимизда амалга ошириладиган барча ислоҳотларга барака сўраб, қурбонлик қилинди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Учрашув доирасида Дилфуза Уролова нуроний отахона ва онахонлар билан фикр алмашар экан, - биз нуронийларимиздан кетмон чопишни сўрамаймиз, улар ҳар доим дуода бўлсинлар, ўзларининг ҳаёт тажрибалари, ўгитлари билан оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишларида биз камарбаста бўлайлик, деган фикрни билдирди.

Фото: Авазбек Абдусаматов


Фото: Авазбек Абдусаматов

Ўз навбатида нуронийлар ҳам ёшларда миллий қадриятларга бўлган ҳурматни камол топтириш, уларнинг маънавий юксалишида бош-қош бўлишларини билдирди.

Шунингдек, учрашув давомида жорий йилда амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар ва унинг кўлами келишиб олинди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page