Боёвутда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг хайрия акцияси бўлиб ўтди
@BoyovutliklarЎзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти туман бўлинмаси ҳамда вилоят ташкилоти билан ҳамкорлигида хайрия акцияси ташкил этилди.
Боёвут аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва имконияти чекланган фукароларга инсонпарварлик хайрия ва саховат тадбирни ўтказиб келмокда. Шундай тадбирлардан бири бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилди.
Тадбирда жамиятнинг инсонпарварлик кучларини сафарбар этиш йўли билан, одамларнинг инсоний қадрини сақлаган ҳолда энг зарур ижтимоий иқтисодий ҳимоялаш, аҳолининг ижтимоий муҳтож қатламлари дардини енгиллаштириш ва турмуш тарзини яхшилашга қаратилганлиги айтиб ўтилди.
Тадбир сўнгида эса инсон ҳаёти учун зарур бўлган гигиеник воситалари ўз эгаларига топширилди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати