Савдога чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини барчасини ҳам хавфсизлиги кафолотланган деб, бўлмайди

Савдога чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини барчасини ҳам хавфсизлиги кафолотланган деб, бўлмайди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани СЭО ва ЖС маркази

Бозорларда, савдо мажмуаларида турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини савдо қилинишига гувоҳ бўламиз.

Айрим фуқоролар сифати ва хавфсизлиги кафолотланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланмаган жойларда, бозорларда аҳолига сотиш орқали тирикчилик қилишга ҳаракат қилади. Айниқса хонадон шароитида турли хил кансерваларни тайёрлаб, айнан байрам арафасида савдога олиб чиқадилар. Бундай кансерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги учраб туради.

Бунинг сабаби оддий – уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрларига тўла риоя қилинмайди. Натижада консервага тушган ботулизм споралари тез ривожланади ва заҳарли токсинлар чиқаради.

Шу сабабли Боёвут тумани Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги марказининг ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган озиқ-овқат дуконларидан консерва маҳсулотларини ҳарид қилиш жараёнида маҳсулот ёрлиғи ва унда келтириб ўтилган ишлаб чиқарувчи корхона номи, яроқлилик муддатига алохҳда эътибор бериш бўйича савдо ходимларига ўртасида тушунтиришлар олиб боришмоқда.

Фото: Боёвут тумани СЭО ва ЖС маркази
Фото: Боёвут тумани СЭО ва ЖС маркази

Соҳа ходимлари аҳолимизни сифат сертификати, ёрликларига эга булмаган, бир сўз билан айтганда истеъмол учун яроқсиз ҳисобланган консерва маҳсулотлари бозорларда, кўча-кўйларда белгиланмаган ноқонуний савдо расталарида сотилаётган бўлса, истеъмолчи сифатида бундай махсулотларни харид қилмасликка чақиради.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page