"ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ АМАЛДА

"ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ АМАЛДА

@Boyovutliklar
Фото: Энергетика вазирлиги

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, десак муболағага йўйманг. Ана шундай ҳудудлардан бири — Сирдарё вилояти Боёвут туманида жойлашган Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинидир.

“Боёвуттумангаз” газтаъминоти бўлими

“Обод қишлоқ” дастури доирасида ушбу ҳудудда жойлашган 564 та хонадон ва 4 та улгуржи истемолчиларга хизмат кўрсатувчи “Hududgaz Sirdaryo” газ таъминоти филиали тасарруфидаги “Boyovuttumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан ҳам соҳага оид қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан “Boyovuttumangaz” газ таъминоти бўлимининг жонкуяр ходимлари сайъ-ҳаракатлари билан ушбу ҳудуддаги Д-159 мм ҳажмга эга 2 километр 200 метр узунликдаги юқори босимли газ қувурлари тартибга келтирилиб, ушбу қувурнинг ҳимоя қисми бегона ўтлардан тозаланди. 5 дона ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмаси техник тафтишдан ўтказилди ҳамда Д-57-76 мм ҳажмга эга 3 километр 200 метр узунликдаги ўрта-паст босимли газ қувурлари таянчларга ўрнатилиб, тартибга келтирилди.

“Боёвуттумангаз” газтаъминоти бўлими
“Боёвуттумангаз” газтаъминоти бўлими

Бундан кўриниб турибдики “Обод қишлоқ” дастури бўйича газ таъминоти томонидан амалга оширилаётган бу каби ишлар ушбу ҳудуддаги газ истеъмолчиларининг бир маромда табиий газдан фойдаланишлари учун замин яратади.
“Hududgaz Sirdaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Report Page