Боёвут туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари учун репетицион-диагностик тест синовлари ўтказилмоқда

Боёвут туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари учун репетицион-диагностик тест синовлари ўтказилмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими

Бугун Боёвут туманидаги 47-умумий ўрта таълим мактабида умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари учун репетицион-диагностик тест синовлари ўтказилди.

Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 18 декабрдаги таьлим тизимини янада такомиллаштириш буйича берган топшириқлари асосида вилоятдаги умумтаълим мактаблари битирувчиларини олий ўқув юртларига кириш кўрсатгичларини кўтариш мақсадида 5 та мактабдан 93 нафар 11-синф битирувчилари учун Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида репетицион-диагностик тест синовлари ўтказилди.

Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими
Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими
Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими
Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими

Шунингдек, бу синов доирасида жорий йил битирувчиларига Олий ўқув юртига кириш масаласидаги сўнги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ундан ташқари "Абитуриент-2020" штабида махсус телеграмм канали ишга туширилиб, унга битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари аъзо сифатида киритилмоқда.

Тадбирни ўтказиш жараёнида ўқувчилар ўзларини ҳудди кириш имтихонида қатнашаётгандек жиддий тутишгани кўзга ташланиб турди.

Яна шуни таъкидлашимиз керакки, шу кунга қадар ўқувчиларга Олий ўқув юртларига тайёргарлик кўриши ва давлат имтиҳонлари олдидан ўзларини синаб кўришлари учун бугунгидек шарт-шароит яратилмаган эди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page