Боёвут туманида спортнинг баскетбол тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақасининг натижалари

Боёвут туманида спортнинг баскетбол тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақасининг натижалари

@Boyovutliklar
Фото: Сарвар Норматов

Боёвут туманида 2007-2006 йилларда туғилган ўқувчилар ўртасида беш ташаббус доирасида спортнинг баскетбол тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Ўтказилган мусобақада Сайхунобод, Сирдарё, Мирзобот, Оқолтин, Ховос, Гулистон, Боёвут туманлари, шунингдек, Гулистон шаҳридан ўғил ва қиз болалардан ташкил топган терма жамоалари иштирок этишди.

Фото: Сарвар Норматов
Фото: Сарвар Норматов
Фото: Сарвар Норматов

Мусобақа натижасига кўра ўғил болалар ўртасида фахрли 1-ўринни Сирдарё туман,2-ринни Гулистон шаҳар ва 3-ўринни Боёвут тумани жамоалари эгалладилар.

Қиз болалар ўртасида эса 1-ўринни Ховос туман, 2-ўринни Гулистон шаҳар ва 3-ўринни Боёвут туман терма жамоалари эгаллашди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page