Мактаб директорлари учун замонавий бошқарувнинг илғор тажрибалари бўйича қисқа муддатли “Менежерлик” малака ошириш курслари ўз ишини бошлади

Мактаб директорлари учун замонавий бошқарувнинг илғор тажрибалари бўйича қисқа муддатли “Менежерлик” малака ошириш курслари ўз ишини бошлади

@Boyovutliklar
Фото: Эркин Қўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида2019 йил 16 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича топшириқлар белгиланган эди.

Ушбу топшириқларни амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да халқ таълими тизимида Сирдарё вилоятини намунавий ҳудудга айлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилган.

Жумладан, Халқ таълими вазирининг 2019 йил 10 декабрдаги "Сирдарё вилояти умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 396-сон буйруғи қабул қилиниб, унда умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг таълим муассасаларини бошқаруви соҳасида замонавий билим ва малакаларини янада ошириш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг “Ҳаракатлар стратегияси”да таълим соҳасини ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бош вазифа этиб белгиланган.

Юқоридаги айтиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2020 йилнинг 13 февралдан 15 февралга қадар Баёвут, Мирзаобод ва Гулистон туманларидан танлаб олинган умумий ўрта мактаблари директорлари  учун замонавий бошқарувнинг илғор тажрибалари бўйича қисқа муддатли “Менежерлик” малака ошириш курслари бошланди.

Фото: Эркин Қўлдошев

Унда А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг мутахассислари томонидан таълим дастурлари ва меъёрий методик ҳужжатларни такомиллаштириш бўлими  малака ошириш курслари машғулотларини ташкил этишда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, ўқитишнинг илғор услубларини қўллаш, мактаб директорларига тегишли йўналишлар бўйича компетенцияларини янада ривожлантиришни юқори даражада ташкил этилмоқда.

Фото: Эркин Қўлдошев

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page