ТАРИХИМИЗ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ

ТАРИХИМИЗ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ

@Boyovutliklar
Фото: АХ

13-мактабда тарих ва ҳуқуқ фанлари ойлиги доирасида туман семинари ташкиллаштирилди.

Тадбир мактаб музейида “Тарихимиз – фахримиз, ғуруримиз” мавзусидаги театрлашган томоша билан бошланиб, унда ўқувчилар Буюк сиймолар, уларнинг жасорати қаторида 1-“Боёвут” хўжалигининг 90 йиллик тарихига бағишланди.

Семинар доирасида тарих фани ўқитувчиси Раъно Юнусова янги педтехнологияларини қўллаган ҳолда инновацион усулда очиқ дарс ўтиб берди. Моҳир ўқитувчининг иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.

Шунингдек, тадбир доирасида “Уч авлод учрашуви” ҳам ўтказилиб, унда ушбу мактабнинг собиқ ўқувчиларидан ҳозирда Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси бош режиссёри Эркин Ҳакимов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 2-босқич талабаси Ситора Юлчиева ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 2-босқич талабаси Шоҳсанам Иноятовалар иштирок этди. Учрашув натижасиз бўлмади албатта.  Эркин Ҳакимов мактабга 50 дона китоб совға қилди. Шоҳиста Иноятова скрипкада Жаҳон классик мусиқаларидан намуналар ижро этган бўлса, Ситора Юлчиева нотиқлик санъати бўйича ўқувчиларга маҳорат дарси ўтиб берди.

Тадбир сўнгида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғ.Эшқўзиев маҳаллада “Оила-мактаб-маҳалла” концепциясининг ҳаётга татбиқ этилишида фаол иштирок этаётган устозлардан Раъно Юнусовага маҳалла номидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғаларини топширди.

Фото: АХ

Ғ.Эшқўзиев ундан ташқари маҳалла монидан мактаб кутубхонасига 50 дона китоб совға қилди.


Атҳам Юнусов,

13-умумий ўрта таълим мактаби

тарих фани ўқитувчиси. 

Report Page