Мурожаатлар тингланди, муаммолар жойида ўрганилди

Мурожаатлар тингланди, муаммолар жойида ўрганилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Президентимиз ташаббуси билан жорий этилаётган “маҳаллабай” иш тизими ўзининг ижобий натижасини бериш билан бирга, муаммолар жойида бартараф этилишига эришилмоқда. Энди мутасаддилар юзма-юз мулоқотларда фуқаролар мурожаатларини тинглаш билан чекланиб қолмай, аҳолини ўйлантираётган долзарб масалаларни жойига чиқиб ўрганмоқда.

Негаки, аҳоли томонидан келаётган мурожаатларнинг аксар қисми жойига чиқиб ўрганиш талаб этади.

Ҳудди шундай мурожаатлардан бири дала майдонида экилаётган экиннинг парваришлаш давомида аҳолининг яшаш шароитини ёмонлашиши билан боғлиқ.

“Лайлаккўл” маҳалласининг бир гуруҳ фуқаролари маҳаллий депутат орқали туман ҳокимига мурожаат қилди. Унга кўра туман “Ногиронлар” жамиятига ёрдамчи хўжалик сифатида берилган ер майдонида экилаётган шоли ва уни етиштириш давомида келиб чиқаётган бир қатор муаммолар баён этилган.

Мурожаат туман ҳокими Дилфуза Уралова томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Унда ушбу экин майдонига яқин ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари тингланди, муаммолари ўрганилди. Ҳоким аралашуви билан аҳоли ва экин майдонига эгалик қилувчи жамият муросага келди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мулоқот жараёнида “Ногиронлар” жамияти раиси Ф.Бобоев экин майдонида сурункали равишда сув бўлиши аҳоли томорқаларига етказаётган зарари, мавсум давомида ҳашоратларнинг кўпайиши каби ҳолатларни бартараф этишга вада берди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Эндиликда ёрдамчи хўжаликда бошқа турдаги дон ва дуккакли масҳулотлар етиштирилишига келишиб олинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page