Боёвут шаҳарчасида канализация тармоғи қурилиши бошланади

Боёвут шаҳарчасида канализация тармоғи қурилиши бошланади

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон жаҳонга юз тутишни мақсад қилган бир вақтда аҳоли яшаш тарзи, ҳудудлар инфратузилмасининг ривожи бу йўлда бирламчи мақсаддир. Ичимлик суви ва оқова (канализация) хизматларисиз эса инфратузилма ва тараққиётни тасаввур этиб бўлмайди. Президентимизнинг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сонли қарорига асосан 2018-2019 йиллар давомида 158 та туман марказларида оқова сув хизматлари мавжуд жойларда реконструкция ишларини амалга оширамиз, мавжуд бўлмаган жойларда янги тизимлар қурилиши Белгиланган эди. Қарорнинг 3 иловасига кўра эса келгуси йилларда Сирдарё вилояти Боёвут ва Мирзаобод туманларининг ичимлик сув таъминоти ва сув оқова тизимларини яхшилаш назарда тутилган.

Боёвут шаҳарчасида ер ости сизот сувининг сатҳи туманнинг бошқа ҳудудларига қараганда баландлиги кўпчиликка маълум. Шу сабабли оқова сувларни чиқариб ташлашда бир қатор муаммолар мавжуд.

Жорий йилда шаҳарчанинг "Ижодкор", “Соҳил” ва Беруний маҳаллаларидаги фуқароларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида канализация тармоғи қурилиши бошланади. Шунингдек, тармоқ учун овоқа сув тортиш ва сув тозалаш иншоотлари ҳам қурилади. Бунинг учун Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Халқаро молия институтларининг 5,7 млрд сўм миқдордаги маблағи йўналтирилмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу объектни лойиҳалаш ишлари якунланган бўлиб, тез орода қуриш бўйича танлов (тендер) ўтказилиши кутилмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page