Боёвутлик ёшларининг фрилансерликни ривожлантириш ва унинг қонуний асосларини яратиш масаласидаги таклифи Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли фракцияларида кўриб чиқилади.

Боёвутлик ёшларининг фрилансерликни ривожлантириш ва унинг қонуний асосларини яратиш масаласидаги таклифи Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли фракцияларида кўриб чиқилади.

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Бугун 75-Боёвут сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган депутат Қудратов Иномжон Сатторқуловичнинг боёвутлик ёшлар билан учрашуви таклиф ва ташаббусларга бой бўлди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Барчада фрилансерлик - бу нима деган савол туғилиши табиий, албатта.

Шу ўринда мазкур термен ҳақида тушунча бериб ўтсак.

Фрилансерлик бу - ўз хизматларини махсус, ихтисослаштирилган онлайн манбаларда, газета рекламалари ёки оғзаки сўз орқали таклиф қилишидир. Фриланс кўпроқ журналистика (матнларни ёзиш билан боғлиқ бошқа фаолият турлари), ҳуқуқ, компьютер дастурлари, архитектура, дизайн, веб-дизайн, интеръер дизайн, фото ва видео тасвирга олиш, турли эксперт ва концалтинг фаолияти билан боғлиқ хизматлардан иборат бўлиши мумкин. Фриланс чет давлатларда хаттоки қурилиш соҳасига ҳам жорий этилган. Чунки пудратчи фирмаларга ишчиларни сақлашдан кўра уларни мавсумга қараб ёллаш фойдалидир.

Депутат И.Қудратов билан ўтган учрашувда асосий урғу ушбу масалага қаратилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Хусусан ушбу таклифни берар экан Азизбек Турдимуродов ўз таклифига қуйидагича изоҳ берди.

- Бангладеш давлатида қарийб 600 мингга яқин аҳоли асосий ишидан ташқари фрилансерлик хизмати кўрсатиш орқали қўшимча даромад қилишади. Ўз навбатида Жаҳоннинг энг ривожланган мамлакаларидаги ишбилармонлар айнан Бангладеш ёки Ҳиндистон каби давлатлардаги фрилансер хизматидан фойланишдан манфаатдор. Шу хизматлардан айнан ўзлари яшаётган давлатда фойдаланишса, Бангладеш ёки Ҳиндистондагига кўра кўпроқ пул сарфлашлари мумкин. Биргина Ҳиндистонда юз минглаб дастурчилар дунёнинг йирик корпорациялари ва хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Нисбатан арзон фрилансерлар хизматидан фойдаланиш анъанаси эса Ҳиндистонга миллионлаб доллар пул кириб келишини таъминлайди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Аммо бу хизматни бизда, Ўзбекистонда жорий этиш учун қонуний асослар мавжуд эмас.

Депутатдан сўралган амалий ёрдам ҳам айнан "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да фрилансерлик фаолиятининг ҳам қонуний асосларини кўриб чиқиш масаласи бўлди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Ўз навбатида депутат И.Қудратов ҳам таклифни қўллаб-қувватлаб, фрилансерликнинг ривожланиши учун баъзи омиллар таъсир қилиши ҳақида гапирди. Улар мутахассисларнинг тил кўникмалари, мамлакат бўйлаб техника воситалари ва интернетнинг ривожланиши ҳамда жамиятнинг бундай турдаги фаолиятни қабул қилиши масалалари хусусида ўз фирк-мулоҳазаларини билдирди. 

Фото: Авазбек Абдусаматов

Биринчи навбатда сон минглаб ёшларимиз чет тиллар, хусусан, инглиз тилини самарали иш юрита олиш даражасига етказиш зарурлиги, иккинчидан, зарур техник воситалар ва интернет технологияларини иш ташкил қилиш учун етарли даражада бўлиши кераклигини таъкидлаб, бу таклиф Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли фракцияларида кўриб чиқилишини билдирди.

Энди бир мулоҳаза юритиб кўринг! Агар фрилансерлик фаолияти биргина қурилиш соҳасига жорий этилганда мавсумий ишларда ишлаб, оила тебратаётган қанчадан-қанча фуқароларимизнинг иш ҳақи кафолатланади, улар иш топишда ҳам қийналмайди, иш шароити ва шартлари билан танишиш учун йўлкира ҳам сарфлашмайди. Ундан ташқари мавсумий, ёлланма ишчиларнинг меҳнати легаллашишига туртки бўлими мумкин.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

Report Page