“Янгиобод” маҳалласидаги трансформатор мукаммал таъмирланди

“Янгиобод” маҳалласидаги трансформатор мукаммал таъмирланди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани электр таъминоти корхонаси

Жорий йил куз-қиш мавсумида айрим трансформатор пунктларининг ҳолати электр энергия таъминотининг узлуксизлигини таъминлашга қай даражада таъсир ўтказганлигига бир неча бор гувоҳ бўлдик.

Ҳақиқатдан ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари исиши ёки совиб кетиши электр энегриясининг истеъмоли кескин ошишига олиб келади. Айрим ҳолларда тармоқдаги юклама ошиб кетиши натижасида трансформатор пунктлари ишдан чиқишигача олиб келади.

Боёвут тумани электр таъминоти корхонаси тассарруфидаги “Янгиобод” маҳалласида жойлашган 485/250 кВа кучланишли трансформатор пункти орқали 145 та истеъмолчига электр энергияси етказиб берилади.

Ушбу трансформатор пункти туман электр таъминоти корхонаси томонидан қисқа муддатларда мукаммал таъмирланди.

Фото: Боёвут тумани электр таъминоти корхонаси

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page