Боёвутда жорий йилда бунёд этилиши режалаштирилган интенсив боғларга илк кўчатлар экилди

Боёвутда жорий йилда бунёд этилиши режалаштирилган интенсив боғларга илк кўчатлар экилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Аввало шуни айтишимиз керакки, интенсив боғ кўчатлари иккинчи йилдаёқ ҳосил бериши ва ҳосилдорлик оддий боғларга нисбатан бир неча баробар кўп бўлиши туфайли боёвутлик фермерларда катта қизиқиш уйғотди.

Ҳеч кимга сир эмас, айни пайтда юртимизда етиштирилаётган ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари халқимиз эҳтиёжини қондириб, хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. Президентимизнинг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори мева-сабзавот маҳсулотларини интенсив усулда етиштириш борасида муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжатга асосан боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига кўплаб имтиёзлар берилгани фермерларда мулкка эгалик ҳиссини кучайтириб, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

Боёвутликлик фермерлар ҳам бу имкониятлардан руҳланиб, ердан мақсадли фойдаланиш, боғдорчиликни ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш борасида салмоқли ишларни амалга оширишга киришган. Хусусан, интенсив боғдорчиликни кенг йўлга қўйиш юзасидан ўзига хос тажриба мактаби яратилмоқда.

Олдин хабар берганимиздек, жорий йилда Боёвут туманидаги 24 та боғдорчилик хўжалиги томонидан жами 200 гектар ер майдонида интенсив боғ барпо этиш мақсад қилинган эди.

Ана шу боғдорчилик хўжаликларидан томонидан шартнома асосида Фарғона вилоятидан илк кўчатлар олиб келинди. Яратилган интенсив боғ майдони 4 гектарни ташкил этиб, унга 3400 га яқин туп олма кўчати экилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бу жараёнда вилоят прокуратурасининг вакили Хамидулло Абдуллаев ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Олимжон Турдиевлар иштирок этди ҳамда яхши ният билан кўчат экди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page