Боёвут тумани ҳокими Ў.Мамадаминов Муқимий маҳалласидаги ёшларни қабул қилди.
@BoyovutliklarБугун, Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов Муқимий маҳалласидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида ёшларни қабул қилди.
Унда ёшлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшларнинг мурожаатлари ҳам тингланиб, тегишли мутсадди ташкилотларнинг вакиллари томонидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида туман ҳокими Ў.Мамадминов ёшларга яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб, юқори натижаларга эришаётган ёшларни тақдирлади.
Келажакда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар билан “Ёшлар - келажагимиз” жамғармасининг Боёвут тумани филиали доимий алоқада бўлади.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати