"Жума мактаб куни". 6-мактабда эса "Ҳокимият куни"...
@BoyovutliklarБугун, мактаб куни доирасида 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари туман ҳокимлигига ташриф буюрди.
Туман ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари М.Хомиджонов бошчилигида ташкил этилган сайёҳатга давлат бошқарувига қизиқиш бор ўқувчи-ёшлар жалб қилинди.
Дарсдан сўнг ташкил этилган саёҳат давомида ўқувчилар туман ҳокими қабулида бўлиб, бевосита мулоқот қилиш билан бирга, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Мазкур саёҳат ўқувчи-ёшларда зўр қизиқиш уйғотиб, ўз олдиларига қўйган мақсадлари сари дадил қадам ташлашларига сабабчи бўлишига умид қилиб қоламиз.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати